Al-Isra surasi, 57-oyat

17:57

أُوْلَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ يَدۡعُونَ يَبۡتَغُونَ إِلَىٰ رَبِّهِمُ ٱلۡوَسِيلَةَ أَيُّهُمۡ أَقۡرَبُ وَيَرۡجُونَ رَحۡمَتَهُۥ وَيَخَافُونَ عَذَابَهُۥٓۚ إِنَّ عَذَابَ رَبِّكَ كَانَ مَحۡذُورٗا ٥٧

Ана ўша дуо қилаётганлари Роббиларига васийла изларлар, қайсилари яқинроқ эканини (билмоқчи бўлурлар). Унинг раҳматини орзу қилурлар ва азобидан қўрқурлар. Албатта, Роббингнинг азоби ҳазир бўлишга лойиқдир. 24

Izohlar

24 (Ўзи Аллоҳнинг раҳмати орзуида юрган кимса қандай қилиб бировни раҳмат қила олади? Ўзи Аллоҳнинг азобидан қўрқиб турган кимса қандай қилиб бировни азоблай олади? Шунга қарамасдан, Аллоҳнинг азобидан қўрқмай, бир пулга арзимайдиган нарсаларни Унга шерик қилиб юрганларга ҳайронсан.)

Tafsir

Улар худо деб даъво қилаётган ўша фаришталар ва бошқаларнинг ўзлари ҳам Аллоҳга яқинлаштирадиган солиҳ амалга муҳтождирлар. Улар ҳам ўзаро бир-бирлари билан Парвардигорга яқинроқ бўлиш борасида беллашадилар. Парвардигорнинг раҳматидан умидвор бўладилар, азобидан қўрқадилар. Эй Пайғамбар, бошқа нарсалардан эмас, айнан Парвардигорингизнинг азобидан қўрқмоқ лозим.