Al-Isra surasi, 55-oyat

17:55

وَرَبُّكَ أَعۡلَمُ بِمَن فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۗ وَلَقَدۡ فَضَّلۡنَا بَعۡضَ ٱلنَّبِيِّـۧنَ عَلَىٰ بَعۡضٖۖ وَءَاتَيۡنَا دَاوُۥدَ زَبُورٗا ٥٥

Роббинг осмонлару ердаги кимсаларни яхши билгувчи Зотдир. Батаҳқиқ, Биз баъзи Пайғамбарларни баъзиларидан афзал қилдик. Ва Довудга Забурни бердик. 23

Izohlar

23 (Мисол учун, баъзиларига китоб нозил қилдик, баъзиларига нозил қилмадик. Айримларига кўп ва катта мўъжизалар, айримларига оз ва кичик мўъжизалар бердик ва ҳоказо. «Ва Довудга Забурни бердик». Бу ҳам пайғамбарларнинг бирини бошқасидан афзал қилганимиз намунасидир.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз осмонлару ердаги ҳамма-ҳаммадан Хабардор. Уларнинг аҳволини ҳам, нимага лойиқлигини ҳам жуда яхши билади. Биз айрим пайғамбарларни айримларидан тобеларини кўпайтириш ва китоблар нозил қилиш билан афзал қилдик. Довудга Забурни бердик.