وَإِذَا قَرَأۡتَ ٱلۡقُرۡءَانَ جَعَلۡنَا بَيۡنَكَ وَبَيۡنَ ٱلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ بِٱلۡأٓخِرَةِ حِجَابٗا مَّسۡتُورٗا ٤٥
Қачон Қуръон қироат қилсанг, сен билан охиратга иймон келтирмайдиганлар орасида кўринмас парда қилурмиз. 20
Izohlar
20 (Ана ўша кўринмас парда уларни Қуръонга ишонишдан тўсиб туради.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, Қуръон ўқиган пайтингизда ҳамда улар Қуръондаги тақиқлар ва насиҳатларни эшитган вақтларида сиз билан Қиёмат кунига ишонмайдиган кимсалар ўртасида бир тўсилган парда қилиб қўямиз. Шу билан улар Қуръонни тушунишдан тўсилиб қоладилар. Бу ҳақдан юз ўгирганлари учун бир жазодир.