Al-Isra surasi, 35-oyat

17:35

وَأَوۡفُواْ ٱلۡكَيۡلَ إِذَا كِلۡتُمۡ وَزِنُواْ بِٱلۡقِسۡطَاسِ ٱلۡمُسۡتَقِيمِۚ ذَٰلِكَ خَيۡرٞ وَأَحۡسَنُ تَأۡوِيلٗا ٣٥

Ўлчаган чоғингизда тўлиқ ўлчанг ва тўғри тарози ила тортинг. Ана ўша яхшидир ва оқибати гўзалдир.

Tafsir

Бошқаларга ўлчаб бераётганингизда ўлчовни тўла қилинглар, камайтирманглар. Тортиб бераётганингизда ҳам адолатли тарозида тортинглар. Тарозидан ҳам уриб қолманглар. Мана шундай қилишингиз сизлар учун шу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшироқ ва оқибати гўзалроқдир.