وَلَا تَقۡرَبُواْ مَالَ ٱلۡيَتِيمِ إِلَّا بِٱلَّتِي هِيَ أَحۡسَنُ حَتَّىٰ يَبۡلُغَ أَشُدَّهُۥۚ وَأَوۡفُواْ بِٱلۡعَهۡدِۖ إِنَّ ٱلۡعَهۡدَ كَانَ مَسۡـُٔولٗا ٣٤
Етимнинг молига, токи у балоғат ёшига етгунча, яқинлашманглар. Магар яхшилик ила бўлса, майли. Аҳдга вафо қилинглар. Албатта, аҳд масъул бўлган ишдир.
Tafsir
Маййитдан қолган гўдакларнинг молини то улар балоғатга етгунларига қадар фақат уларнинг яхши униб-ўсиши учун зарур бўлган жойларгагина сарфланглар. Аллоҳга ва У Зотнинг бандаларига берган аҳдингизга вафо қилинглар. Қиёмат куни Аллоҳ кимдан аҳд олган бўлса, ундан вафо қилган-қилмаганини сўрайди. Вафо қилган бўлса, мукофотини, қилмаган бўлса, жазосини беради.