إِنَّ رَبَّكَ يَبۡسُطُ ٱلرِّزۡقَ لِمَن يَشَآءُ وَيَقۡدِرُۚ إِنَّهُۥ كَانَ بِعِبَادِهِۦ خَبِيرَۢا بَصِيرٗا ٣٠
Албатта, Роббинг ризқни кимга хоҳласа, кенг қилур ёки тор қилур. Албатта, У бандаларидан хабардор ва кўргувчи Зотдир.
Tafsir
Албатта, Парвардигорингиз Ўзи истаган одамга ризқни кенг қилиб беради ва Ўзи истаган одамга танг қилиб беради. Бу ишнинг остидаги етук ҳикматни фақат Ўзи билади. У бандаларидан Хабардор ва уларни кўриб тургувчи Зотдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас. У бандалари борасидаги Ўзи истаган ишини қилади.