Al-Isra surasi, 29-oyat

17:29

وَلَا تَجۡعَلۡ يَدَكَ مَغۡلُولَةً إِلَىٰ عُنُقِكَ وَلَا تَبۡسُطۡهَا كُلَّ ٱلۡبَسۡطِ فَتَقۡعُدَ مَلُومٗا مَّحۡسُورًا ٢٩

Қўлингни бўйнингга боғлаб олма. Уни бир йўла ёзиб ҳам юборма. Яна, маломат ва ҳасратда ўтириб қолмагин. 13

Izohlar

13 (Бахил одам кутилмаганда ҳамёнимга қўл солиб, бировга пул бериб юбормай, деб қўлини бўйнига боғлаб олган кишига ўхшатилмоқда. Ҳар бир нарса тавозин ила меъёрида қилиш тавсия этилади. Бир нарсани жуда ошириб ҳам юборилмайди ёки, аксинча, жуда йўқ даражага ҳам тушуриб қўйилмайди. Балки ўртача меъёрида адо этилади.)

Tafsir

Инфоқ-эҳсон қилишдан қўлингизни тортиб ҳам олманг, исроф қилиб, уни бир йўла очиб ҳам юборманг. Тағин бахил номини олиб, маломатга қолиб ёки ҳамма нарсангизни сарфлаб юбориб, ҳеч вақосиз қолиб, ҳасрату надоматда ўтириб қолманг.