وَيُطَافُ عَلَيۡهِم بِـَٔانِيَةٖ مِّن فِضَّةٖ وَأَكۡوَابٖ كَانَتۡ قَوَارِيرَا۠ ١٥
Ва уларга кумуш идишлар ва биллурлардан бўлган қадаҳлар айлантириб турилур.
Tafsir
Кўнгиллари шароб тусаса, хизматкорлар ранги тиниқ биллур қадаҳлар ва кумуш идишларни айлантириб турадилар.