فَأَمَّا ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ فَأُعَذِّبُهُمۡ عَذَابٗا شَدِيدٗا فِي ٱلدُّنۡيَا وَٱلۡأٓخِرَةِ وَمَا لَهُم مِّن نَّٰصِرِينَ ٥٦
Бас, куфр келтирганларни бу дунёю у дунёда шиддатли азоб ила азоблайман. Уларга ёрдам берувчилар йўқдир.
Tafsir
Сенга ва сен олиб келган ҳаққа куфр келтирганларни бу дунёда ўлим, асирга тушиш, хорлик ва бошқа балоларга гирифтор қилсам, охиратда дўзах ўти билан азоблайман. Уларни азобдан ҳимоя қиладиган ёрдамчилари йўқдир.