Al-Imran surasi, 57-oyat

3:57

وَأَمَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ فَيُوَفِّيهِمۡ أُجُورَهُمۡۗ وَٱللَّهُ لَا يُحِبُّ ٱلظَّٰلِمِينَ ٥٧

Иймон келтирган ва яхши амаллар қилганларнинг ажрини тўлиқ беради. Ва Аллоҳ золимларни хуш кўрмас.

Tafsir

Сенга ва сен олиб келган ҳаққа иймон келтириб, намоз, рўза, закот, қариндошчилик ришталарини боғлаш ва бошқа яхши амалларни қилганларга эса савобларини камайтирмасдан тўла қилиб беради. Ийсо алайҳиссаломнинг тобелари ҳақидаги бу гап Муҳммад алайҳиссалом пайғамбар бўлиб юборилишидан олдинги даврга алоқадор. Бу ҳақда Ийсо алайҳиссаломнинг ўзи хушхабар берган. Аллоҳ золимларни хуш кўрмайди. Энг катта зулм эса Аллоҳ таолога ширк келтириш ва У Зотнинг пайғамбарларини ёлғончига чиқаришдир.