إِذۡ قَالَتِ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ يَٰمَرۡيَمُ إِنَّ ٱللَّهَ يُبَشِّرُكِ بِكَلِمَةٖ مِّنۡهُ ٱسۡمُهُ ٱلۡمَسِيحُ عِيسَى ٱبۡنُ مَرۡيَمَ وَجِيهٗا فِي ٱلدُّنۡيَا وَٱلۡأٓخِرَةِ وَمِنَ ٱلۡمُقَرَّبِينَ ٤٥
Фаришталар: «Эй Марям, албатта, Аллоҳ сенга Ўзидан бўлган сўзнинг башоратини бермоқда, унинг исми Масийҳ Ийсо ибн Марям, бу дунёю охиратда обрўли ва яқин бандалардандир. 22
Izohlar
22 (Оятда келган «сўз»дан мурод Ийсо алайҳиссаломдир. «Сўз» арабчада калима дейилади. Ийсо алайҳиссаломнинг бир номлари «Калиматуллоҳ»дир. Чунки у кишининг дунёга келишиги Аллоҳнинг «Бўл» деган сўзи, калимаси сабаб бўлган.)
Tafsir
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, эсланг! Фаришталар шундай дегандилар: "Эй Марям, Аллоҳ сенга отасиз туғилажак бир бола ҳақида хушхабар бермоқда. У Аллоҳнинг "бўл" деган сўзи билан Аллоҳнинг изни ила дунёга келади. Унинг номи Масиҳ Ийсо ибн Марям бўлади. Бу дунёда ҳам, охиратда ҳам мартабаси жуда улуғ бўлиб, Аллоҳ таолога муқарраблар (Аллоҳга яқин бандалар) сафидан жой олади".