Al-Imran surasi, 46-oyat

3:46

وَيُكَلِّمُ ٱلنَّاسَ فِي ٱلۡمَهۡدِ وَكَهۡلٗا وَمِنَ ٱلصَّٰلِحِينَ ٤٦

У одамларга бешикда ҳам, қариган чоғида ҳам гапиради ва солиҳлардандир», деганларини эсла. 23

Izohlar

23 (Одатда қиз бола ўзидан ўзи ҳомиладор бўлмайди. Лекин Аллоҳ таоло Марямга унинг ҳомиладор бўлиб, Аллоҳнинг калимаси туфайли Масиҳ Ийсо ибн Марям деган фарзанд кўришини фаришталар орқали билдирмоқда. Шу билан бирга, унинг бошқа сифатларини ҳам санаб ўтмоқда.)

Tafsir

Одамларга ҳали тили чиқмаган гўдаклигида ҳам, куч-қувватга тўлган йигитлигида ҳам гапиради. Гапиранда ҳам уларнинг дунё ва охиратларига доир ҳамма ишларини ислоҳ қиладиган гапларни гапиради. Ўзи эса гапирган гапида ҳам, қилган ишида ҳам солиҳ бўлганлар сафида бўлади.