إِنَّمَا ذَٰلِكُمُ ٱلشَّيۡطَٰنُ يُخَوِّفُ أَوۡلِيَآءَهُۥ فَلَا تَخَافُوهُمۡ وَخَافُونِ إِن كُنتُم مُّؤۡمِنِينَ ١٧٥
Албатта, бундай бўлишингиз шайтондандир, у ўз яқинларидан қўрқитур. Бас, агар мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, мендан қўрқинглар. 75
Izohlar
75 (Яъни, одамлар сизга қарши куч тўпладилар, улардан қўрқинглар, деган хабардан қўрқинчга тушсангиз, бу ҳолингиз шайтондандир. У сизларни ўз дўстларидан қўрқитади. Шайтон ўзига эргашганларни сизнинг кўзингизга кучли бўлиб кўринишини истайди. Агар ҳақиқий мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди.)
Tafsir
Сизларни қўрқитаётган шайтондир. У ўзининг мададкорлари, ёрдамчилари билан қўрқитади. Сизлар эса улардан қўрқмангиз. Негаки, уларда ҳеч қандай куч-қудрат йўқ. Чин мўмин бўлсангиз, ёлғиз Аллоҳдан қўрқиб, Унга итоат этингиз.