فَٱنقَلَبُواْ بِنِعۡمَةٖ مِّنَ ٱللَّهِ وَفَضۡلٖ لَّمۡ يَمۡسَسۡهُمۡ سُوٓءٞ وَٱتَّبَعُواْ رِضۡوَٰنَ ٱللَّهِۗ وَٱللَّهُ ذُو فَضۡلٍ عَظِيمٍ ١٧٤
Бас, Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила уларга ёмонлик етмасдан қайтдилар ва Аллоҳнинг розилигига эришдилар. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир. 74
Izohlar
74 (Улар Аллоҳга таваккал қилиб, Уни ўзларига кофий вакил билиб чиққан эдилар. Бас, бу урушдан зиён кўрмасдан, Аллоҳнинг неъмати, фазли ва розилигига сазовор бўлган ҳолда қайтдилар.)
Tafsir
"Ҳамроул-асад"дан катта савобларга эришиб қайтдилар. Даражалари янада ошди. Душмандан эса ҳеч қандай талафот кўрмадилар. Улар Аллоҳга итоат этиш, У Зотга гуноҳ қилишдан тийилиш каби Парвардигори оламни рози қиладиган ишлар ортидан юргандилар. Оламлар раббиси эса мўмин бандаларига ўта фазлу марҳаматли Зотдир.