وَٱلَّذِينَ إِذَا فَعَلُواْ فَٰحِشَةً أَوۡ ظَلَمُوٓاْ أَنفُسَهُمۡ ذَكَرُواْ ٱللَّهَ فَٱسۡتَغۡفَرُواْ لِذُنُوبِهِمۡ وَمَن يَغۡفِرُ ٱلذُّنُوبَ إِلَّا ٱللَّهُ وَلَمۡ يُصِرُّواْ عَلَىٰ مَا فَعَلُواْ وَهُمۡ يَعۡلَمُونَ ١٣٥
Ва улар фоҳиша иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрарлар, гуноҳларини Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? Ва улар билиб туриб, қилган гуноҳларида бардавом бўлмаслар. 57
Izohlar
57 (Демак, бир марта, билмасдан ёки заифлик тутиб, гуноҳ қилиб қўйган одам дарров тавба қилса ва гуноҳдан тўхтаса, шундагина тавбаси қабул экан. Бу қоида ва мағфират бобидаги бир оят ва ҳадисларга тегишлидир. Баъзи нафси бузуқ одамлар ўйлаганидек, оғзида тавба қилдим деб қўйиб, қайта-қайта гуноҳ қилаверадиганлар бу ҳукмга кирмайдилар.)
Tafsir
Улар гуноҳи кабира қилсалар ёки ундан қуйироқ хатоларга йўл қўйсалар, дарҳол Аллоҳ таолони эслайдилар, Унинг осийлар оқибати ҳақидаги шум ваъдасини ҳам, тақводорлар ҳақидаги хуш ваъдасини ҳам ёдга оладилар-да, Парвардигорларига гуноҳларини ошкор қилмаслигини ва азобламаслигини сўраб илтижо қиладилар. Зеро, гуноҳларни ёлғиз Аллоҳгина кечиради. Улар гуноҳ қилаётганларини билиб туриб, яна саркашлик билан давом этавермайдилар. Аллоҳ ҳамма гуноҳларни кечиради.