ٱلَّذِينَ يُنفِقُونَ فِي ٱلسَّرَّآءِ وَٱلضَّرَّآءِ وَٱلۡكَٰظِمِينَ ٱلۡغَيۡظَ وَٱلۡعَافِينَ عَنِ ٱلنَّاسِۗ وَٱللَّهُ يُحِبُّ ٱلۡمُحۡسِنِينَ ١٣٤
Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни афв қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтирадир.
Tafsir
Тақводорларки, бой пайтида ҳам, камбағал ҳолида ҳам мол-давлатларини Аллоҳ йўлида сарф этадилар, қасос олишга қодир бўла туриб, ғазабларини ютадилар, зулм қилганнинг гуноҳидан ўтадилар. Аллоҳ мана шундай ахлоқли муҳсинларни - ишни пухта, гўзал тарзда бажарувчиларни яхши кўради.