Al-Imran surasi, 112-oyat

3:112

ضُرِبَتۡ عَلَيۡهِمُ ٱلذِّلَّةُ أَيۡنَ مَا ثُقِفُوٓاْ إِلَّا بِحَبۡلٖ مِّنَ ٱللَّهِ وَحَبۡلٖ مِّنَ ٱلنَّاسِ وَبَآءُو بِغَضَبٖ مِّنَ ٱللَّهِ وَضُرِبَتۡ عَلَيۡهِمُ ٱلۡمَسۡكَنَةُۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمۡ كَانُواْ يَكۡفُرُونَ بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِ وَيَقۡتُلُونَ ٱلۡأَنۢبِيَآءَ بِغَيۡرِ حَقّٖۚ ذَٰلِكَ بِمَا عَصَواْ وَّكَانُواْ يَعۡتَدُونَ ١١٢

Аллоҳ ипи бўлмаса ёки одамлар ипи бўлмаса, уларга қаерда бўлсалар ҳам, хорлик битилди. Уларга Аллоҳнинг ғазаби лозим бўлди ва мискинлик битилди. Бундай бўлишлиги уларнинг Аллоҳнинг оятларига куфр келтиришлари ва Пайғамбарларни ноҳақдан ўлдиришлари сабабидандир. Бундай бўлишлиги уларнинг осий бўлганлари ва ҳаддан ошганлари сабабидандир.

Tafsir

Яҳудлар қаерда бўлмасинлар, уларга хор-зорлик соядек эргашиб юради. Улар Аллоҳдан ёки одамлардан аҳду паймон олиб, уларнинг паноҳида юрганларидагина тинч бўладилар. Улар Аллоҳнинг ғазабига гирифтор бўлдилар. Уларга бечоралик ва мискинлик битилди. Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлари ва пайғамбарларини ноҳақ ўлдирганлари туфайли, Аллоҳнинг ҳадларидан ошиб, тажовузкорлик, маъсият йўлидан борганлари сабабли шу кўйларга қолдилар.