Al-Imran surasi, 113-oyat

3:113

۞ لَيۡسُواْ سَوَآءٗۗ مِّنۡ أَهۡلِ ٱلۡكِتَٰبِ أُمَّةٞ قَآئِمَةٞ يَتۡلُونَ ءَايَٰتِ ٱللَّهِ ءَانَآءَ ٱلَّيۡلِ وَهُمۡ يَسۡجُدُونَ ١١٣

Улар баробар эмаслар. Аҳли китоблардан Аллоҳнинг оятларини сажда қилган ҳолларида кечасида тиловат қиладиган яхши тоифалари ҳам бор.

Tafsir

Аҳли китобларнинг ҳаммаси баробар эмас. Улар орасида Аллоҳнинг динида барқарор турадиган бир тоифа ҳам бор. Улар Аллоҳнинг буйруқларини бажарадилар, тақиқларидан тийиладилар, кечалари намоз ўқиб, Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладилар. Бу тоифа Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келишларидан олдин ҳам бўлиб, рисолат келгач, мусулмон бўлган.