لَن يَضُرُّوكُمۡ إِلَّآ أَذٗىۖ وَإِن يُقَٰتِلُوكُمۡ يُوَلُّوكُمُ ٱلۡأَدۡبَارَ ثُمَّ لَا يُنصَرُونَ ١١١
Улар сизларга озор беришдан ўзга ҳеч қандай зарар етказа олмаслар. Агар сизларга қарши уруш қилсалар, ортга қараб қочарлар. Сўнгра, уларга ёрдам берилмас.
Tafsir
Эй мўминлар, уларнинг адовати ҳар қанча кучли бўлмасин, динингизга ҳам, ўзингизга ҳам зарар бера олмайди. Фақат тиллари билан озор бериб, динингизни ерга уриши ва ўзингизни масхара қилиши мумкин, холос. Жанг қилсалар, мағлуб бўлиб қочадилар ва ҳеч қачон сизлардан ғолиб бўла олмайдилар.