يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱتَّقُواْ ٱللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِۦ وَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنتُم مُّسۡلِمُونَ ١٠٢
Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг. Ва фақат мусулмон ҳолингиздагина бу дунёдан ўтинг. 46
Izohlar
46 (Яъни, Исломни ўлгунингизча маҳкам тутинг. Демак, икки асоснинг бири — дунёда иймон билан, тақводор бўлиб, Исломга тўлиқ амал қилиб ўтмоқдир.)
Tafsir
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва пайғамбарига эргашган мўминлар, Парвардигорингиздан буйруқларини бажариш, тақиқларидан тийилиш ва неъматларига шукр қилиш билан чин дилдан қўрқингиз. Динингизни ўлим келгунга қадар маҳкам тутингиз!