Al-Hijr surasi, 67-oyat

15:67

وَجَآءَ أَهۡلُ ٱلۡمَدِينَةِ يَسۡتَبۡشِرُونَ ٦٧

Ва шаҳар аҳли севиниб, етиб келдилар. 11

Izohlar

11 (Лут алайҳиссалом қавми яшайдиган Садум шаҳрининг жинояткор аҳолиси, Лутнинг уйига чиройли, ёш йигитлар келган эмиш, улар билан фоҳиша иш қиладиган бўлибмиз, деб севинган ҳолларида етиб келдилар.)

Tafsir

Садум аҳли Лутнинг меҳмонлари билан бузуқлик қилиш иштиёқида хурсанд бўлиб келдилар.