وَٱلَّذِينَ تَبَوَّءُو ٱلدَّارَ وَٱلۡإِيمَٰنَ مِن قَبۡلِهِمۡ يُحِبُّونَ مَنۡ هَاجَرَ إِلَيۡهِمۡ وَلَا يَجِدُونَ فِي صُدُورِهِمۡ حَاجَةٗ مِّمَّآ أُوتُواْ وَيُؤۡثِرُونَ عَلَىٰٓ أَنفُسِهِمۡ وَلَوۡ كَانَ بِهِمۡ خَصَاصَةٞۚ وَمَن يُوقَ شُحَّ نَفۡسِهِۦ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُفۡلِحُونَ ٩
У(муҳожир)лардан аввал бу жой(Мадина)да яшаган ва иймонга (ихлос қилганлар). Улар юртларига ҳижрат қилиб келганларни севарлар ва уларга берилган нарсаларга қалбларида ҳасад қилмаслар. Ва гар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, уларни ўзларидан устун қўярлар. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса, ундоқ кишилар, ҳа, ўшалар ютувчилардир. 6
Izohlar
6 (Мадиналик мусулмонлар Пайғамбар алайҳиссаломга ва муҳожирларга ёрдам берганлари учун «Ансорлар» деб номланганлар. Ушбу оят ансорларнинг инсоният тарихида мисли кўрилмаган саховатларию одамгарчиликларини васф қилмоқда.)
Tafsir
Ансорлар Мадинани муҳожирлардан олдин манзил тутган, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига иймон келтирган кишилардир. Улар Маккадан ҳижрат қилиб келган кишиларни яхши кўрадилар. Агар ўлжадан Аллоҳ йўлидаги муҳожирларга берилиб, уларга берилмаса ҳам қалбларида биродарларига нисбатан нафрат ва ҳасадни топмайдилар. Ўзлари камбағал ва ҳожатманд бўла туриб, дунёвий насибаларни муҳожирларга илинадилар. Аллоҳ таоло кимни мол-дунёга очкўзликдан сақласа ва у мол-мулкини Аллоҳ йўлида сарфласа, ана ўшалар мурод-мақсадига етиб, хавф-хатардан қутулиб, зафар қучган кишилардир.