لَوۡ أَنزَلۡنَا هَٰذَا ٱلۡقُرۡءَانَ عَلَىٰ جَبَلٖ لَّرَأَيۡتَهُۥ خَٰشِعٗا مُّتَصَدِّعٗا مِّنۡ خَشۡيَةِ ٱللَّهِۚ وَتِلۡكَ ٱلۡأَمۡثَٰلُ نَضۡرِبُهَا لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمۡ يَتَفَكَّرُونَ ٢١
Агар ушбу Қуръонни тоққа туширганимизда эди, унинг Аллоҳдан қўрққанидан титраб-қақшаб, парчаланиб кетганини кўрар эдинг. Ушбу мисолларни одамларга келтирурмиз, шоядки, улар фикр юритсалар.
Tafsir
Эй Пайғамбар, агар бу Қуръонни бир улкан тоққа туширганимизда ундаги насиҳату эслатмаларни, азоб ҳақидаги қаттиқ ваъдаларни кўриб, Аллоҳдан қўрққанидан эгилиб ёрилиб кетганини кўрар эдингиз. Бу мисолларни одамлар учун келтирамиз. Шоядки, улар ақлларини ишлатиб, ундаги маънолардан таъсирлансалар, насиҳат, ибрат олсалар.