لَا يَسۡتَوِيٓ أَصۡحَٰبُ ٱلنَّارِ وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡجَنَّةِۚ أَصۡحَٰبُ ٱلۡجَنَّةِ هُمُ ٱلۡفَآئِزُونَ ٢٠
Олов эгалари ва жаннат эгалари тенг эмаслар. Жаннат эгалари ютуққа эришганлардир.
Tafsir
Дўзахийлар билан жаннатийлар баробар эмас. Улар шу дунёдаги амалларда ҳам, охиратдаги жазо ёки мукофот олишда ҳам турличадирлар. Жаннатийлар мурод-мақсадига етиб, хавфсираган нарсаларидан нажот топиб, зафар қучган зотлардир.