Al-Hashr surasi, 16-oyat

59:16

كَمَثَلِ ٱلشَّيۡطَٰنِ إِذۡ قَالَ لِلۡإِنسَٰنِ ٱكۡفُرۡ فَلَمَّا كَفَرَ قَالَ إِنِّي بَرِيٓءٞ مِّنكَ إِنِّيٓ أَخَافُ ٱللَّهَ رَبَّ ٱلۡعَٰلَمِينَ ١٦

Бу, худди, шайтон инсонга, «кофир бўл», деган пайтга ўхшайдир. У куфр келтирганда эса: «Сен билан менинг ишим йўқ, мен оламлар Робби — Аллоҳдан қўрқаман», деди.

Tafsir

Уларга қулоқ соладиган мунофиқлар худди шайтонга алданган инсонга ўхшайдилар. Шайтон инсонга куфрни чиройли қилиб кўрсатди. Унинг васвасасига учган инсон кофир бўлди. Шунда шайтон унга: "Мен сенинг кофир бўлганингга айбдор эмасман. Мен ҳамма махлуқотлар Парвардигори Аллоҳдан қўрқаман", деди.