كَمَثَلِ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ قَرِيبٗاۖ ذَاقُواْ وَبَالَ أَمۡرِهِمۡ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ ١٥
Бу, худди, яқинда ўз қилмишларининг оқибатини татиб кўрганларга ўхшашдир. Ва уларга (охиратда) аламли азоблар бор. 11
Izohlar
11 (Бу оятда, Бани Назийр аҳли ҳам хиёнат, исён туфайли худди улардан аввалги Бани Қайниқоъ аҳли тушган ҳолга тушганлари эслатилмоқда.)
Tafsir
Бу яҳудийлар кофирлиги ва бошига тушган мусибатлар бобида ўзларидан бироз олдинги Макка мушрикларига ўхшайдилар. Ўша мушриклар кофирлигининг ёмон оқибатига учраб, Бадр куни кимларидир ўлиб кетди, яна кимларидир асир олинди. Охиратда эса улар учун аламли азоб бордир.