فَكَانَ عَٰقِبَتَهُمَآ أَنَّهُمَا فِي ٱلنَّارِ خَٰلِدَيۡنِ فِيهَاۚ وَذَٰلِكَ جَزَٰٓؤُاْ ٱلظَّٰلِمِينَ ١٧
Бас, уларнинг оқибатлари бир — албатта, икковлари ҳам дўзахда бўлурлар, у ерда абадий қолурлар. Ва бу золимларнинг жазосидир. 12
Izohlar
12 (Бани Назийр қабиласи ушбу жонли мисол билан хотима топади.)
Tafsir
Шайтоннинг оқибати ҳам, унга итоат этган инсоннинг оқибати ҳам Қиёмат куни дўзахга кириш ва унда абадий қолишдир. Аллоҳ белгилаб қўйган ҳадлардан ошган золимларнинг жазоси мана шу.