Al-Hajj surasi, 64-oyat

22:64

لَّهُۥ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِۚ وَإِنَّ ٱللَّهَ لَهُوَ ٱلۡغَنِيُّ ٱلۡحَمِيدُ ٦٤

Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Албатта, Аллоҳ, Унинг Ўзигина беҳожат ва мақталган Зотдир. 22

Izohlar

22 (Аллоҳ таоло осмонлару Ердаги нарсаларга эга бўлганидан, У зотнинг ҳеч бир нарсага ҳожати йўқ. Шундай ҳам мақталган, ҳамду сано эгаси бўлган Зотдир. Ўзидан бошқа ёрдамчига Унинг ҳожати бўлмаганидек, бировнинг мақтовига ҳам ҳожати йўқдир.)

Tafsir

Осмонлару ердаги ҳамма-ҳамма нарса ёлғиз Унинг мулкидир. У Беҳожатдирки, бирон махлуқотга муҳтож бўлмас. У ҳамма ҳолатда ҳам мақтовга лойиқ Зотдир.