Al-Hajj surasi, 65-oyat

22:65

أَلَمۡ تَرَ أَنَّ ٱللَّهَ سَخَّرَ لَكُم مَّا فِي ٱلۡأَرۡضِ وَٱلۡفُلۡكَ تَجۡرِي فِي ٱلۡبَحۡرِ بِأَمۡرِهِۦ وَيُمۡسِكُ ٱلسَّمَآءَ أَن تَقَعَ عَلَى ٱلۡأَرۡضِ إِلَّا بِإِذۡنِهِۦٓۚ إِنَّ ٱللَّهَ بِٱلنَّاسِ لَرَءُوفٞ رَّحِيمٞ ٦٥

Аллоҳ ердаги нарсаларни, денгизда Ўз изни ила юрадиган кемани сизларга бўйсундириб қўйганини ҳамда осмонни изнисиз ерга тушишдан тутиб туришини кўрмадингизми?! Албатта, Аллоҳ одамларга шафқатли ва меҳрибондир. 23

Izohlar

23 (Инсоф билан фикр ишлатиб қаралса, Аллоҳ таоло Ер юзидаги ҳамма нарсаларни инсон фойдаси учун, унга бўйсунадиган, унга беминнат хизмат қиладиган қилиб қўйган. Ҳаводан тортиб, тошу тоққача, набототу жамодот, катта-кичик жонзотлар, ҳамма-ҳаммаси инсон учун хизматкор. Уларнинг эвазига инсондан ҳақ талаб қилинмайди.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, Аллоҳ заминдаги нарсаларни сизнинг ва одамларнинг эҳтиёжлари, манфаатларига бўйсундириб берганини, У Зотнинг амри билан денгизда сузиб, шаҳардан шаҳарга қатнайдиган кемаларни бўйсундириб берганини, осмонни ерга қулаб тушмаслиги учун тутиб туришини, у фақат Аллоҳнинг изни билангина қулаши мумкинлигини кўрмадингизми? Аллоҳ одамларга Меҳрибон, Раҳмли Зотдирки, улар шунча зулм қилсалар ҳам уларга шунча нарсаларни бўйсундириб берган.