Al-Hajj surasi, 63-oyat

22:63

أَلَمۡ تَرَ أَنَّ ٱللَّهَ أَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَتُصۡبِحُ ٱلۡأَرۡضُ مُخۡضَرَّةًۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَطِيفٌ خَبِيرٞ ٦٣

Аллоҳ осмондан сув туширганида, ернинг ям-яшил бўлишини кўрмадингми?! Албатта, Аллоҳ ўта лутфли ва хабардор Зотдир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, Аллоҳ осмондан ёмғир ёғдириб, ердан гиёҳлар униб чиқиб, бутун замин ям-яшил бўлганини кўрмадингизми? Аллоҳ бандаларига меҳрибонлик қилиб, уларга ёмғир ёғдириб берди ва ердан турли хил ўсимликлар униб чиқди. Аллоҳ бандаларига нима фойдали эканини жуда яхши биладиган Зотдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас.