Al-Hajj surasi, 53-oyat

22:53

لِّيَجۡعَلَ مَا يُلۡقِي ٱلشَّيۡطَٰنُ فِتۡنَةٗ لِّلَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٞ وَٱلۡقَاسِيَةِ قُلُوبُهُمۡۗ وَإِنَّ ٱلظَّٰلِمِينَ لَفِي شِقَاقِۭ بَعِيدٖ ٥٣

Шайтон ташлайдиган нарса қалбларида касали борларга ва қалблари тошларга фитна бўлиши учундир. Албатта, золимлар (ҳақдан) узоқ тортишувдадирлар.

Tafsir

Шайтон Пайғамбар алайҳиссаломнинг қироатига васваса ташлайди. Аллоҳ у ташлаган нарсани мунофиқлар ва бағритош мушриклар учун бир синовга айлантиради. Бу золимлар Аллоҳ ва Расулига қарши адоватда ҳамда ҳақ ва ҳидоятдан узоқдадирлар.