Al-Hajj surasi, 52-oyat

22:52

وَمَآ أَرۡسَلۡنَا مِن قَبۡلِكَ مِن رَّسُولٖ وَلَا نَبِيٍّ إِلَّآ إِذَا تَمَنَّىٰٓ أَلۡقَى ٱلشَّيۡطَٰنُ فِيٓ أُمۡنِيَّتِهِۦ فَيَنسَخُ ٱللَّهُ مَا يُلۡقِي ٱلشَّيۡطَٰنُ ثُمَّ يُحۡكِمُ ٱللَّهُ ءَايَٰتِهِۦۗ وَٱللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٞ ٥٢

Биз сендан илгари ҳеч бир Расул ва Набий юбормадикки, у бир нарсани таманний қилганида, шайтон унинг таманнийсига (шубҳа) ташламаган бўлса. Бас, Аллоҳ шайтон ташлайдиган нарсани кетказур. Сўнгра, Аллоҳ Ўз оятларини мустаҳкам қилур. Аллоҳ ўта билгувчи ва ҳикматли Зотдир. 17

Izohlar

17 (Луғат жиҳатидан қарайдиган бўлсак «Таманний» сўзи араб тилида «олий орзу» (ажнабий тилдаги «идеал») маъносини англатади. Шунинг учун ҳам ояти карима маъносини таржима қилишда бу сўзни шу ҳолда қолдиришни раво кўрдик. Ушбу ояти каримада, бу олий орзу бошқа Расул ва Набийларда ҳам бўлганлиги, бу кўпроқ шайтон томонидан нотўғри фикр ёки ҳолатларга олиб бориши мумкинлиги, аммо Аллоҳ доимо Ўзи пайғамбарларни бундан сақлаб келганлиги айтилмоқда. Ушбу ҳолат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётларида бир неча марта кўрилган.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, сиздан олдин бирон расул ва набийни юбормадикки, Аллоҳнинг китобини қироат қилаётган пайтида шайтон унинг қироатига ўзининг васвасасини ташламаган бўлса. Аллоҳ шайтон ташлаган нарсани ўчириб юборади ва оятларини мустаҳкам қилади. Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас. У Ўзининг ҳар бир яратишида, тақдири ва тадбирида ҳикмат билан иш қиладиган Ҳаким Зотдир.