وَلِيَعۡلَمَ ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡعِلۡمَ أَنَّهُ ٱلۡحَقُّ مِن رَّبِّكَ فَيُؤۡمِنُواْ بِهِۦ فَتُخۡبِتَ لَهُۥ قُلُوبُهُمۡۗ وَإِنَّ ٱللَّهَ لَهَادِ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٖ ٥٤
Илм берилганлар у(Қуръон) Роббингдан келган ҳақ эканини билишлари, унга иймон келтиришлари ва қалблари унга боғланиб, таскин топиши учундир. Албатта, Аллоҳ иймон келтирганларни тўғри йўлга ҳидоят қилгувчидир.
Tafsir
Илм ато этилган зотлар Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган Қуръон Аллоҳ тарафидан ваҳий қилиб юборилган ҳақ эканига аниқ ишонадилар. Уларнинг иймони янада зиёдалашиб, қалблари таскин топади. Аллоҳ иймон келтирган зотларни ҳаққа бўйсунганлари учун мукофотлаб, тўғри йўлга ҳидоят қилиб қўяди.