Al-Hajj surasi, 45-oyat

22:45

فَكَأَيِّن مِّن قَرۡيَةٍ أَهۡلَكۡنَٰهَا وَهِيَ ظَالِمَةٞ فَهِيَ خَاوِيَةٌ عَلَىٰ عُرُوشِهَا وَبِئۡرٖ مُّعَطَّلَةٖ وَقَصۡرٖ مَّشِيدٍ ٤٥

Қанчадан-қанча шаҳар-қишлоқларни зулм қилгувчи бўлган ҳолида ҳалок этдик. Бас, улар (ҳозирда) шифтлари қулаган, ташландиқ қудуқ, (ҳувиллаган) юксак қаср (ҳолидадир).

Tafsir

Қанча қишлоқлар борки, кофирлиги билан золим бўлгани сабабли уларни таг-томири билан қуритиб юборганмиз. Мана энди улар қулаган томлар, ташландиқ қудуқлар ва ҳувиллаган қасрларга айланиб қолганлар.