وَأَصۡحَٰبُ مَدۡيَنَۖ وَكُذِّبَ مُوسَىٰۖ فَأَمۡلَيۡتُ لِلۡكَٰفِرِينَ ثُمَّ أَخَذۡتُهُمۡۖ فَكَيۡفَ كَانَ نَكِيرِ ٤٤
Мадян эгалари ҳам. Ва Мусо ҳам ёлғончи қилинди. Мен кофирларга бир оз муҳлат бердим, сўнгра уларни тутдим. Бас, Менинг инкорим қандоқ бўлди?! 14
Izohlar
14 (Албатта, ўта шиддатли бўлди. Ўта қўрқинчли бўлди. Ўша кофир, жиноятчи, пайғамбарларини ёлғончига чиқарган қавмларнинг баъзиларини тўфон азоби тутди. Баъзиларини ер ютди, зилзила ва бошқа азобларга дучор бўлдилар.)
Tafsir
Мадян аҳолиси Шуайбни ёлғончига чиқардилар, Фиръавн ва унинг қавми эса Мусони. Арқонни узун ташлаб, уларни жазолашни кечга сурдим. Кейин уларни азоб билан ушладим. Уларни инкор қилишим қандай бўлгани ҳақида фикр юритинг. Кофирликлари туфайли уларни ҳалок этдим.