هُوَ ٱلَّذِي يُنَزِّلُ عَلَىٰ عَبۡدِهِۦٓ ءَايَٰتِۭ بَيِّنَٰتٖ لِّيُخۡرِجَكُم مِّنَ ٱلظُّلُمَٰتِ إِلَى ٱلنُّورِۚ وَإِنَّ ٱللَّهَ بِكُمۡ لَرَءُوفٞ رَّحِيمٞ ٩
У зот сизларни зулматлардан нурга чиқариш учун Ўз бандасига равшан оятларни туширади. Ва, албатта, Аллоҳ сизларга шафқатли ва раҳимлидир.
Tafsir
У шундай Зотки, сизларни куфру жаҳолат зулматларидан иймону маърифат нурига олиб чиқиш учун бандаси Муҳаммад алайҳиссаломга очиқ-равшан оятларни нозил қилади. Аллоҳ сизларга Меҳрибон, Шафқатли Зотдир. Шунинг учун сизларни тўғри йўлга бошлайдиган Пайғамбарини юбориб қўйган.