وَٱلَّذِينَ لَا يَدۡعُونَ مَعَ ٱللَّهِ إِلَٰهًا ءَاخَرَ وَلَا يَقۡتُلُونَ ٱلنَّفۡسَ ٱلَّتِي حَرَّمَ ٱللَّهُ إِلَّا بِٱلۡحَقِّ وَلَا يَزۡنُونَۚ وَمَن يَفۡعَلۡ ذَٰلِكَ يَلۡقَ أَثَامٗا ٦٨
Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмаслар. Зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур. 26
Izohlar
26 (Аллоҳга ширк келтириш улкан зулмдир. Бировни ноҳақдан ўлдирадиган одам Роҳманнинг суюкли бандаси бўла олмайди. Зинода ҳам моддий, ҳам маънавий равишда одам ўлдириш руҳи бор. Зинокорлар бола кўришдан қочадилар. Улар, зинодан бола бўлиб қолмаслигига уринадилар. Бу эса, ўзига хос одам ўлдиришдир. Аллоҳга ширк келтирса, ноҳақдан одам ўлдирса ва зино қилса, гуноҳнинг уқубатига дучор бўлади.)
Tafsir
Шундай зотларки, Аллоҳ билан бирга бошқа бирон маъбудга сиғинмайдилар, дуо қилмайдилар. Аллоҳ ўлдиришни ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдирмайдилар. Қотил, муртад, зоний каби қатлга мустаҳиқлар бундан мустасно. Зино қилмайдилар. Ким мана шу гуноҳи кабираларни қилса, Қиёмат кунида азобга йўлиқади.