Al-Furqan surasi, 67-oyat

25:67

وَٱلَّذِينَ إِذَآ أَنفَقُواْ لَمۡ يُسۡرِفُواْ وَلَمۡ يَقۡتُرُواْ وَكَانَ بَيۡنَ ذَٰلِكَ قَوَامٗا ٦٧

Улар инфоқ қилганларида исроф ҳам ва хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар.

Tafsir

Шундай зотларки, мол-дунёларини сарфлаган пайтларида исроф ҳам қилиб юбормайдилар, ҳақдорларга беришдан бахиллик ҳам қилмайдилар. Шу икки иш ўртасида мўътадил бўладилар.