Al-Furqan surasi, 42-oyat

25:42

إِن كَادَ لَيُضِلُّنَا عَنۡ ءَالِهَتِنَا لَوۡلَآ أَن صَبَرۡنَا عَلَيۡهَاۚ وَسَوۡفَ يَعۡلَمُونَ حِينَ يَرَوۡنَ ٱلۡعَذَابَ مَنۡ أَضَلُّ سَبِيلًا ٤٢

Агар сабр қилмаганимизда, албатта, у бизни, сал бўлмаса, худоларимиздан оздирарди-я!» деб. Яқинда — азобни кўрган чоғларида — ким йўлдан озганроқ эканини билурлар.

Tafsir

Сабр қилиб маҳкам турмаганимизда ўзининг ҳужжат-далиллари билан бизни худоларимиздан оздираёзарди-я, дейишди. Яқинда қабрларида ва Қиёмат кунида азобни кўрган вақтларида ким йўлдан озганини билиб оладилар.