Al-Furqan surasi, 43-oyat

25:43

أَرَءَيۡتَ مَنِ ٱتَّخَذَ إِلَٰهَهُۥ هَوَىٰهُ أَفَأَنتَ تَكُونُ عَلَيۡهِ وَكِيلًا ٤٣

Ҳавойи нафсини ўзига худо қилиб олганни кўрдингми?! Энди сен унга вакил бўласанми?! 18

Izohlar

18 (Йўқ, албатта. Пайғамбарнинг вазифаси ҳавои нафсини ўзига худо қилиб олганларга вакил бўлиш эмас, балки Аллоҳдан келган амрларни кишиларга етказишдир.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, ҳавойи нафсини ўзига худо қилиб олиб, ўшангагина итоат қилаётган кимсани кўрдингизми? Сиз ўшани ҳимоя қилиб, куфрдан қайтармоқчи ва иймонга жалб қилмоқчи бўляпсизми?