Al-Furqan surasi, 40-oyat

25:40

وَلَقَدۡ أَتَوۡاْ عَلَى ٱلۡقَرۡيَةِ ٱلَّتِيٓ أُمۡطِرَتۡ مَطَرَ ٱلسَّوۡءِۚ أَفَلَمۡ يَكُونُواْ يَرَوۡنَهَاۚ بَلۡ كَانُواْ لَا يَرۡجُونَ نُشُورٗا ٤٠

Батаҳқиқ, улар ёмонлик ёмғири ёғдирилган шаҳарга келган эдилар. Уни кўрмаган эдиларми?! Йўқ! Улар қайта тирилишдан умидсиз эдилар. 17

Izohlar

17 (Ушбу ояти каримадаги «ёмонлик ёмғири ёғдирилган шаҳар»дан мурод Лут алайҳиссалом қавми яшаган шаҳардир. Маълумки, бу шаҳарни Аллоҳ таоло тош ёғдириб ҳалок қилгандир. Оятдаги «Улар»дан мурод эса, Макка кофирлари. Улар Шомга қилган сафарларида Лут алайҳиссалом қавми шаҳри харобалари ёнидан ўтар эдилар. Агар уларда инсоф бўлганида, заррача тафаккур бўлганида, кўрганларидан ибрат олардилар.)

Tafsir

Қавмингиз орасидаги ҳақни ёлғонга чиқарганлар Шомга кетаётганларида қилган бузуқликларига жазо ўлароқ осмондан тош ёғдирилган Лут қавмининг қишлоғидан ўтгандилар. Шундан ибрат олсалар бўларди. Кўзлари кўрми эдики, уни кўрмаган бўлсалар? Йўқ! Улар ибрат олмадилар. Улар қайта тирилишдан ҳам, ҳисоб-китобдан ҳам умидвор бўлмайдиган кимсалар эдилар.