وَكُلّٗا ضَرَبۡنَا لَهُ ٱلۡأَمۡثَٰلَۖ وَكُلّٗا تَبَّرۡنَا تَتۡبِيرٗا ٣٩
Улардан ҳар бирига мисоллар келтирдик. Ва уларни қириб битирдик. 16
Izohlar
16 (Яъни, ўша ўтмиш асрлардаги барча жиноятчи қавмларнинг ҳар бирига ўрнак бўлсин учун мисоллар келтирдик. Улар ибрат олмадилар, ўзларини ўнгламадилар.)
Tafsir
Ҳаммаларига ибрат олишлари учун олдинги умматларнинг ҳалок бўлиш сабабларини баён қилдик. Ибрат олмасдан, куфру саркашлигида туриб олганларидан кейин уларни ҳам қириб ташладик.