وَمَآ أَرۡسَلۡنَا قَبۡلَكَ مِنَ ٱلۡمُرۡسَلِينَ إِلَّآ إِنَّهُمۡ لَيَأۡكُلُونَ ٱلطَّعَامَ وَيَمۡشُونَ فِي ٱلۡأَسۡوَاقِۗ وَجَعَلۡنَا بَعۡضَكُمۡ لِبَعۡضٖ فِتۡنَةً أَتَصۡبِرُونَۗ وَكَانَ رَبُّكَ بَصِيرٗا ٢٠
Биз сендан олдин юборган Пайғамбарларимиз ҳам, албатта, таом ер ва бозорларда юрар эдилар. Баъзиларингизни баъзиларингизга синов қилдик. Сабр қиласизлармикин?! Роббинг кўргувчи бўлган Зотдир. 9
Izohlar
9 (Оддий башардан пайғамбар юбориб одамларни синовга учратдик, баъзилари синовдан ўта олмай, оддий башар ҳам пайғамбар бўладими, деб йўлдан адашди. Уларнинг бу тасарруфлари эса, иймонлилар учун синов бўлди.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, сиздан олдин юборганимиз пайғамбарлар ҳам таом ейдиган, бозорларда юрадиган одамлар бўлганлар. Сизнинг ҳам шундай бўлишингиз янгилик эмас. Эй одамлар, бирингизни бирингизга бойлик ва камбағаллик, соғлик ва касаллик каби ишларда синов қилиб қўйдик. Бошингизга келган балога сабр қилиб, Аллоҳнинг савобига ноил бўла олармикансиз? Аллоҳ сабр қилганларни ҳам, қилмаганларни ҳам, итоат этганларни ҳам, этмаганларни ҳам кўриб-билиб туради.