Al-Furqan surasi, 19-oyat

25:19

فَقَدۡ كَذَّبُوكُم بِمَا تَقُولُونَ فَمَا تَسۡتَطِيعُونَ صَرۡفٗا وَلَا نَصۡرٗاۚ وَمَن يَظۡلِم مِّنكُمۡ نُذِقۡهُ عَذَابٗا كَبِيرٗا ١٩

Батаҳқиқ, улар сизларни айтаётган нарсангизда ёлғончига чиқардилар. Энди (азобни) буришга ҳам, ёрдам олишга ҳам қодир бўлмассиз. Сиздан ким зулм қилган бўлса, унга азобни торттирамиз.

Tafsir

Эй мушриклар, мана, Аллоҳни қўйиб ибодат қилган худоларингиз сизларни ёлғончига чиқариб турибди. Энди ўзларингиздан азобни даф ҳам қилолмайсизлар, бирон ёдам ҳам ололмайсизлар. Эй мўминлар, сизлардан ким Аллоҳга ширк келтириш ила зулм қилган бўлса, унга буюк азобни тотдирамиз.