وَإِذَآ أُلۡقُواْ مِنۡهَا مَكَانٗا ضَيِّقٗا مُّقَرَّنِينَ دَعَوۡاْ هُنَالِكَ ثُبُورٗا ١٣
Унинг тор жойига кишанланган ҳолларида ташланганларида эса, ўша жойда (ўзларига) ҳалокат тиларлар.
Tafsir
Кофирлар қўллари бўйинларига кишанланиб, дўзахнинг тор бир жойига ташланганларида бу азобдан қутулиш учун ўзларига ўлим тилаб қоладилар.