بَلۡ كَذَّبُواْ بِٱلسَّاعَةِۖ وَأَعۡتَدۡنَا لِمَن كَذَّبَ بِٱلسَّاعَةِ سَعِيرًا ١١
Йўқ! Улар соатни (қиёматни) ҳам ёлғонга чиқардилар. Ва Биз соатни (қиёматни) ёлғонга чиқарганларга дўзахни тайёрлаб қўйдик. 4
Izohlar
4 (Кофирлар, қиёмат бўлмайди, дедилар. Қиёмат бўлади, деяётганларнинг гапи ёлғон, дедилар. Ҳолбуки, дўзах уларни кутиб турибди. Ушбу мушриклар тўппа-тўғри ўша тайёр дўзахга равона бўладилар.)
Tafsir
Улардан чиқаётган гаплар ҳақни аниқлаштириб олиш, ҳужжат излаш учун эмас, балки Қиёмат кунини ёлғонга чиқариш мақсадида айтиляпти. Қиёмат кунини ёлғонга чиқарганларга шиддат билан ёнадиган дўзахни тайёрлаб қўйганмиз.