Al-Furqan surasi, 10-oyat

25:10

تَبَارَكَ ٱلَّذِيٓ إِن شَآءَ جَعَلَ لَكَ خَيۡرٗا مِّن ذَٰلِكَ جَنَّٰتٖ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُ وَيَجۡعَل لَّكَ قُصُورَۢا ١٠

Агар хоҳласа, сенга ўшандан яхшироғини — остидан анҳорлар оқиб турадиган боғларни ва қасрларни қилиб берадиган Зот баракотли ва улуғ бўлди. 3

Izohlar

3 (Аллоҳ хоҳласа, бу нарсаларни истаган лаҳзада пайғамбарига ато этиши ҳеч гап эмас. Лекин мақсад боғу роғ ва қасрлар эмас. Мақсад ҳамма нарсанинг холиқи Аллоҳ таолонинг розилигига эришишдир.)

Tafsir

Агар хоҳласа, сизга уларнинг топган-тутганларидан яшироғини, шу дунёнинг ўзидаёқ қасрлари ва дарахтлари остидан анҳорлар оқиб ўтадиган боғларни қилиб берадиган, яшашингиз учун сизга саройларни қилиб бера оладиган Зот баракотли буюк бўлди.