Al-Fatihah surasi, 6-oyat

1:6

ٱهۡدِنَا ٱلصِّرَٰطَ ٱلۡمُسۡتَقِيمَ ٦

Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин. 6

Izohlar

6 ("Ҳидоятга бошлаш" луғатда бирор нарсага лутф билан йўллаб қўйишга айтилади.)

Tafsir

Бизни тўғри йўлга солиб, йўлимизни равон қил ва шу йўлда қадамларимизни собит айла. Тўғри йўл ҳеч бир эгрилиги бўлмаган очиқ, равон йўлдир. У Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилган Ислом йўлидир.