ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ ٢
Ҳамд оламларнинг Робби — Аллоҳгадир. 2
Izohlar
2 (Оламларни яратгани учун ҳам, уларнинг тарбиячиси бўлгани учун ҳам, улардаги барча жонзотларга ҳаёт, ризқи рўз бергани учун ҳам Аллоҳ барча ҳамду саноларга сазовордир.)
Tafsir
Улуғлик ва буюкликка оид барча мақтовлар, барча санолар шериксиз ёлғиз Аллоҳникидир. Зеро, У Зот ҳамма нарсанинг Парвардигори, Яратувчиси ва Бошқарувчисидир. "Оламлар" сўзи олам сўзининг кўплиги бўлиб, Аллоҳ таолодан бошқа ҳамма нарсаларни англатади.