بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ ١
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман. 1
Izohlar
1 (Аллоҳ таоло Ўз китобини «бисмиллаҳ" билан бошлагани мусулмонларга ҳам ўрнак, улар ҳам доим ўз сўзларини ва ишларини «бисмиллаҳ" билан бошламоқлари лозим. Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларидан бирида: «Эътиборли ҳар бир иш «бисмиллаҳ" билан бошланмас экан, унинг охири кесикдир», деганлар. Яъни, баракаси бўлмайди, охирига етмайди.)
Tafsir
Қуръон ўқишни Аллоҳнинг номи билан, У Зотдан мадад сўраб, У Зотнинг табаррук номини тилга олиб бошлайман. Бисмиллоҳ Аллоҳнинг гўзал номларидан учтасини ўз ичига олади. Улар: 1 - Аллоҳ. Яъни, ҳақиқий маъбуд. Бу Аллоҳнинг ўзигагина хос бўлган номларнинг энг хосроғидир. У Зотдан бошқа ҳеч ким, ҳеч нарса бу ном билан номланмайди. 2 - Ар-Раҳмон. Яъни, бепоён раҳмат эгаси. Бу ном Аллоҳнинг ўзигагина алоқадор. 3 - Ар-Раҳим. Бу сифат Аллоҳнинг Ўзигагина эмас, махлуқотлари билан алоқасига алоқадор. У Зот Ўзи истаган халқини, жумладан, мўмин бандаларини Ўз раҳматига олади.